1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Бундай она дўстлар саодати

Ақлли бир она ўғлини яхши йўлга бурди, дорилфунунда таҳсил олувчи ўғлига чиройли таълим берди.
Ҳикоя бундай:
Қора денгизлик бир она юқори даражада илм олсин деб ўғлини Истамбул дорилфунунига юборди.
Орадан бир йил ўтгач, она боласини соғинди. Бу — она юрагида! Фарзанд ҳижронига ҳеч чидаб бўладими? Қўлида озгина имкон бўлса, шу имкондан фойдаланишга шошилади. Исломий тарбия олган она дарҳол эрига ёлворди. «Ўғлимни соғиндим, автобусда бориб кўриб келайлик», деди.
Ота бориб чипта олиб келди. Ота ва она автобусга миниб Истамбулга кетдилар. Олдин телефон орқали ўғилларига уни кўргани кетаётганларини айтган эдилар.
Истамбулда ўқийдиган ўғил ота-онасини кутиб олиш учун автобус бекатига келиб кутиб турди. Ота ўғлини автобус деразасидан кўрди ва хотинига:
— Онаси, қаранг, Аҳмад келибди, — деди.
Она қараб ўғли Аҳмадга ўхшаш йигитни топа олмади.
— Қайси бири Аҳмад, отаси? Аҳмадга ўхшаш эркак кўринмайди-ку! У ерда турган қиз бола-ку.
— Тузукроқ қаранг, ўша узун сочли бизнинг ўғлимиз Аҳмад.
— Нима? Ўша узун сочли сатанг аёлга ўхшаган одам ўғлим Аҳмадми?!. Йўқ, у эмас. Бошимга нима кунлар тушди. Паҳлавон ўғлим, ажойиб ўғлоним Аҳмадимни хотинчалиш бир қиёфада кўриш бошимда бор экан, — деди она яна куюниб. «Кошкийди Аҳмадим ўқимай жоҳиллигича қолсайди, бундай ҳолга тушгандан кўра, деб автобусдан тушди.
Ўғил келиб отасининг қўлини ўпди, онасининг ҳам қўлини ўпиш учун эгилди. Онаси ҳайратда ундан қочиб:
— Сен кимсан, танимадим, — деди.
— Мен Аҳмадман, онажон, — жавоб берди ўғил.
— Мени сенга ўхшаш қилиқли Аҳмадим йўқ, бор йўқол кўзимдан, — жеркиди она.
Ўғил ҳар қанча ялиниб-ёлворса ҳам она ўпиш учун ўз қўлини бермади. «Менинг сендай ўғлим йўқ», деди.
— Ўғлим, бориб сочингни олдириб кел. Бўлмаса, онанг сени ҳеч кечирмайди, — деди ота ўғлига.
Ўғил кетди. Сочини олдириб, олдинги Аҳмад қиёфасида қайтиб келди. Онаси афв этди ва:
— Аҳмад ўғлим, агар яна шундай қилиқли, аёлга ўхшаб юрар экансан, сенга берганим — оқ сутимни ҳалол қилмайман. Берган оқ сутимга норози бўламан, — деди.

Изоҳ ва ўгит
Эй воҳ! Ҳозирги кунда шундай шуурли ислом оналарига қанчалик эҳтиёжимиз бор. Ислом онаси дегани шундай бўлади. Нима қилаётганини билади. Ўғил, қиз тарбияси қандай бўлиши кераклигини яхши билади. Ўз вақтида фарзандларига тўғри йўлни кўрсата олади.
Агар ўғлининг бу феълини онаси хуш кўрганида балки, ул ёш, мард, сарвқомат ўғлони Аҳмадини йўқотган бўларди.
Хайрияг, ўз вақтида бу хунук ишга қаршилик кўрсатди-да, ўғлини қутқарди. Ўғил ҳам ақлли бўлгани учун она сўзини қайтармади.
Албатта, ҳар бир она, қизлари, ўғилларининг янглиш тутум ва ҳаракатларидан ўз вақтида қайтарсин, шунда уларни тузатиш мумкин. Яра ириб кетгач, тузатиш мушкул бўлади.
Аёллар қилиғига такдид қилувчи ақлсиз ўғилларга оналар ҳеч фурсат ўтказмай танбеҳ беришлари ва тузатишлари зарур. Эркак қилиғига тақлид қилишни истаган, эркак туси урган иродасиз қизларга ҳам ўз вақтида тарбия бериш керакдир.
Динимизда эркак қиёфасига кирган хотинларни ва хотин қилиғини ўзлаштирган эркакларни Тангри лаънат қилади, лаънат ҳалқасини бўйнига осган авлодлардан хайрли иш келмас.
Ақлли оналар буларни жуда яхши билганлари учун фарзандларига бу хусусда тўғри йўл кўрсатадилар, бу одатларга қарши курашадилар. Фарзандларига ўгит ва насиҳатлар берадилар.
Яхши фарзанд онаси, отасини жаннатга мушарраф этади. Бу эса оналарнинг фарзандларига нисбатан бўлган бурч ва масъулиятлари, вазифаларини бажаришлари ила амалга ошади. Ота-боболаримиз яна: «Яхши фарзандинг бўлса, бойликни нима қиласан», «Яхши фарзанд онаси, отасини вазир этади, ёмон фарзанд разил этади», деганлар.
Ҳеч ҳам «ниҳол эгилади», деган ўгитни унутмайлик. Оналик ва оталик бурч ва вазифаларимизни бажаришга ғайрат ила ҳаракат қилайлик. Авлодимиз — фарзандимизни ота-она дуоларини оладиган қилиб тарбиялаб ўстирайлик. Токи «Опалар бундай фарзандларни кўпроқ туғсин» дейишсин. Бепарво оналар исломга хуш келмайди. Болаларимизга нисбатан ҳушёр бўлайлик!

Юсуф Товаслийнинг
"Ҳикматлар хазинаси" китобидан

Ҳозир сайтимизда 122 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ