Сайт бўлимлари
Аёл киши эркак кишига салом бериши жоизми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 16 Июнь 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Аёл киши эркак кишига салом берса бўладими? Агар салом бериши мумкин бўлса, бу ҳақда бирон-бир ҳадис келтирсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аслида, агар фитна бўлмаса, аёл ва эркакларнинг бир-бирларига салом беришлари жоиз.
Умму Ҳонеъ бинти Абу Толиб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борсам, ғусл қилаётган эканлар. У зотга салом бердим. У киши:
«Ким бу?» – дедилар.
«Умму Ҳонеъ», – дедим.
«Умму Ҳонеъга марҳабо!» – дедилар».
Бухорий «Ал-Адаб ал-Муфрад»да ривоят қилган.
Худди шу китобда ва юқорида келган ҳадисдан кейинги икки ҳадисда Набийимиз алайҳиссалом аёлларга салом берганлари ҳақида ривоят келади.
Аммо, ҳанафий фақиҳлар бошқа ривоятларни ҳам ўрганиб чиқиб:
«Салом бериш суннат, эшитган киши учун алик олиш фарздир. Таълим бўлиши ва эркалатиш учун кичкина болаларга салом берилади. Бегона қизларга салом бериш макруҳдир», деганлар. Чунки, бегона қизлар ила фитна бўлиши хавфи бор. Валлоҳу аълам.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар