Сайт бўлимлари
Ер шарини бошингда кўтариб юрма
Кўпчилик инсонлар ўз тўшакларида ётган ҳолларида ҳам нафсларида жаҳон уруши бўлиб ўтади, уруш тугаганида эса ошқозон яраси, қон босими, шакар касалликларини орттириб оладилар. Ҳодисалар билан бирга ёниб-куядилар, нарҳларнинг қимматлашаётганидан ғазабланадилар, ёмғирнинг кечикаётганидан аччиқланадилар, маошнинг камлигидан қичқирадилар, улар доимий безовталик, сурункали изтиробдадирлар.
يَحْسَبُونَ كُلَّ صَيْحَةٍ عَلَيْهِمْ (4) سورة المنافقون
“(Улар юраксизликлари туфайли) ҳар бир қичқириқ-овозни устларига (бирон бало-офат деб) гумон қиладилар.” (Мунофиқун 4)
Сенга насиҳатим ер шарини бошингда кўтариб юрма, ҳодисаларни ер устига қўй, ичакларингга эмас. Баъзи инсонларнинг қалблари булут каби бўлиб миш-мишлар, ёлғон-яшиқ билан тўйинган бўлади, арзимас нарсалардан изтиробга тушади, ўткинчи нарсалардан безовталанади, барча нарсадан ташвишланади, бу қалб ўз эгасини ҳалок этиши ва соҳибининг вужудини барбод қилиши турган гап.
Ибрат ва мавъизалар ҳақиқий, тўғри қоида аҳлининг иймонларига иймон зиёда қилади, руҳий тушкун инсонларга хавф устига хавф орттиради. Бахтсизлик ва кулфатлар қаршисида шижоатли қалбдан кўра фойдалироқ нарса йўқдир.
Ҳаяжонини боса оладиган, мустаҳкам ишончли, асабларини жиловлаб олган, бағри кенг кишигина ҳақиқий қўрқмас, мард, жасур кишидир, қўрқоқ эса хавфсираш, миш-мишлар, гумонлар қиличи билан ўзини ўзи бир кунда неча-неча марталаб сўяди. Агар барқарор ҳаётни истасанг ишларга шижоат, бардош билан юзлангин, ишончсиз кишилар сени арзимас деб санамасинлар, улар қилаётган макрларидан сиқилма, мусибатлардан кўра саботлироқ, қутурган шамоллардан кучлироқ бўл. Заиф қалбли кишиларга вой бўлсин, кунлар уларни ҳохлаганича тебратаверади.Аллоҳ таоло бу икки тоифанинг сифатларини ўз каломида шундай таърифлаган:
وَلَتَجِدَنَّهُمْ أَحْرَصَ النَّاسِ عَلَى حَيَاةٍ (96) سورة البقرة
“Уларни ҳаётга энг ҳирс қўйган одамлар эканини биласан” (Бақара 96)
Иккинчи тоифа бўлмиш бардошли кишилар Аллоҳнинг мадади ва ваъдасига ишончдадирлар:
فَأَنزَلَ السَّكِينَةَ عَلَيْهِمْ (18) سورة الفتح
“...Уларга сакинат ором туширди.” (Фатҳ 18)
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 33 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар